Республика Қуръон танловининг ғолиблари аниқланди

Қирғизистон мусулмонлар дин бошқармаси ва «Адеп башати» жамоат тараққиёт жамғармаси томонидан уюштирилган еттинчи республика Қуръон бўйича ўтказилган танлов якунланиб, ғолиблар аниқланганлигини Sputnik.kg маълумот агентлиги муфтиятга иқтибос келтириб билдирди.

Танлов натижасига кўра Қуръоннинг 10, 15, 30 пораси бўйича ғолиблар аниқланиб, уларга пул мукофотлари топширилди.

«Қуръон бўйича ўтказилган танлов ғолибларига мукофотларни Қирғизистон мусулмонларининг олимлар кенгашининг раиси Абдишукур ҳожи Нарматов, муфтий ўринбосари Жоробай  ҳожи Шергазиев, Қирғиз Ислом университетининг ректори Марс Ибраев топширди», — деб айтилади маълумотда.

Эслатиб ўтсак, VII республика Қуръон танлови муфтий Максатбек ҳожи Токтомушев қарори асосида жорий йилнинг март ойида област қозиётларида танлов уюштирилган. Бишкек шаҳридаги Кожомкул номидаги спорт мажмуасида танловнинг финал босқичи ўтиб, ғолиблар аниқланган.

 

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz