Рамазон: Фитр-садақаларни бериш тартиби белгиланди

Ўш област қозиятида дин вакилларининг йиғини бўлиб ўтди. Йиғинда бу йилги фитр-садақанинг миқдори, унинг тартиблари ҳамдан бу борадаги фатволар ҳақида сўз юритилди.

Област қозиси Самидин қори Атабаев садақа бўйича имомларга топшириқларни бериб, районлардаги вакилларига ҳам етказиш кераклигини таъкидлади. Шунингдек фитр-садақа учун масжидларнинг олдидаги қутичаларга комиссиянинг иштиркоди муҳр босиб, назоратга олиш масъулияти юкланди.

Қирғизистон мусулмонлар дин бошқармаси жорий йили берилувчи фитр-садақа миқдорини аниқлаган. Унга кўра буғдой, майиз, ун, арпа ҳамда хурмодан қанча килограмм бериш мумкинлигини ва унинг нархини ҳам аниқлаган:

 

 

Шунинингдек, муфтият фитр-садақанинг баҳосини 30 сом (буғдой), 368 сом (майиз), 35 сом (ун), 48 сом (арпа), 380 сом (хурмо) қилиб белгилаб, ушбу баҳоларнинг қайси биридан садақа чиқариш ихтиёрий эканини билдирган. Бева-бечора муҳтожларнинг фойдаси учун кўпроқ бериш афзал деб билдиради дин вакиллари.

Мутахассислар баҳоларнинг беқарорлиги боис фитр-садақа бериш вақтидаги 1 кг 600 грамм (буғдой, ун, майиз) ёки 3 кг 200 грамм (арпа, хурмо) нархига эътибор қаратиш кераклигини эслатади.


Бу материал “Сорос-Қирғизистон” фондининг молиявий кўмаги асосида амалга ошаётган  “Ынтымак”да мультимедиа редакциясини тузиш” лойиҳаси асосида тайёрланди.

 

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган