Қирғизистон Иқтисодиёт министрлигининг таъкидлашича, Қозоғистон томони Евросиё Иқтисодий Иттифоқи (ЕОИИ) ҳуқуқ меъёрларига риоя қилмаяпти.

Қозоғистон давлат чегарасидаги ўтиш пунктларида юзага келган вазият ҳамда мамлакат юк ташувчилари ва тадбиркорлари тўқнаш келаётган муаммолардан сўнг вазирлик шу баёнотни берди.

Қозоғистон томонидан барча ўтиш пунктларида жорий этилган қўшимча назорат ЕОИИ тўғрисидаги Шартноманинг асосий тамойил ва мақсадларига мос келмайди ҳамда Евроосиё иқтисодий интеграцияси мақсадларини таҳдид остига қўяди. Қозоғистон товарларнинг эркин ҳаракатланишини чекламоқда, шу тариқа ЕОИИ ягона бозори фаолияти тамойилларидан бирини бузмоқда.

Шу муносабат билан Қирғизистон Иқтисодиёт минстрлиги Евроосиё иқтисодий қўмитаси Ҳайъати раиси Тигран Саркисян номига тегишли мактуб йўллади. Мактубда ЕОИИ тўғрисидаги Шартноманинг амал қилиш тўғрисидаги 2014 йил 29 майда қабул қилинган қоидаларига Қозоғистон томони риоя этилиши юзасидан огоҳлантириш берилиши ва мазкур масала ЕИҚ Ҳайъатининг яқин орадаги мажлисларидан бирида кўриб чиқилиши сўралаган.

Давлат чегара хизмати маълумотларига кўра, йирик ва ҳамиша гавжум бўладиган «Ақжол-Автойўл», «Ақ-Тилек» автойўл ўтиш пунктларида Қозоғистон томонидан чекловлар жорий қилингунга қадар бир кунда ўртача 8 176 киши, 662 та транспорт воситаси ўтарди.10 октябрдан бошлаб мазкур Назорат-Ўтиш пунктлари орқали бир кеча-кундузда Қирғизистондан Қозоғистонга 3 446 киши ва 357 та транспорт воситаси ўтмоқда.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz