ҚР президенти Туркиядаги мулки тўғрисидаги ҳужжатларни Бош прокурорга берди

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев бугун, 5 апрель куни, ҚР Бош прокурори Индира Жолдубаевани қабул қилди.

Давлат раҳбари аппаратининг ахборот сиёсати бўлимидан хабар беришларича, учрашув чоғида Алмазбек Атамбоев бош прокурорга «2003 йил январида Атамбоев А.Ш. Измир шаҳридаги ишлаб чиқариш корхонасида ўзига тегишли бўлган акциялар пакетини турк тадбиркорига ўша пайтдаги 45 миллиард турк лирасига, ёки ўша давр курси бўйича 35 миллион долларга яқин» пулга сотганлигидан далолат берувчи ҳужжатларни тақдим этган.

Шу билин бирга, хабарда айтилишича, бу ҳақдаги маълумот Туркия Республикасининг 2003 йил 31 январидаги тегишли нашрида эълон ҳам қилинган.

«Шундай қилиб, ушбу материаллар О.Ч.Текебаевнинг Атамбоевлар оиласидаги пуллар 2010 йилдан кейин пайдо бўлган, деган баёноти туҳмат эканлигини ҳужжатли асосда яна бир бор исботлайди», – дейилади матбуот учун тарқатилган хабарда.

«Нима учун фақат Атамбоев ўзининг даромад манбаларини исботлаши керак? Текебаев О. Ч. ва унинг баъзи партиядошлари ҳамда Муваққат ҳукумат вакиллари ҳам ўзлари ва яқинларида 2010 йил 7 апрелидан кейин пайдо бўлиб қолган бир неча миллион турадиган мулкларининг келиб чиқиши ҳақида маълумот тақдим этишлари лозим. Буни президент билан учрашувларда 2010 йил 7 апрелда «Ала-Тоо» майдонида ҳалок бўлганларнинг ота-оналари ва фарзандлари талаб қилишяпти, буни ўшанда оғир яраланган фуқаролар талаб қилишяпти. Буни мамлакат жамоатчилиги талаб қиляпти! Бош прокуратура ваниҳоят Жиноят Кодексининг ноқонуний йўл билан бойлик орттириш борасидаги тегишли моддасини эсга олиши шарт», – дея иқтибос келтиради давлат раҳбарининг сўзларини ахборот сиёсати бўлими.

 

 

 

 

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz