ҚР ИИМ: 2019 йилда экстремизм гумони билан 316 киши ушланди

Ички ишлар министрлигининг маълумотига кўра, 2019йилда диний-экстремистик ва халқаро террор ташкилотлари ғояларини тарқатиш билан боғлиқ 516та факт рўйхатга олинди.

ИИМнинг экстремизм ва ноқонуний миграцияга қарши кураш хизмати раҳбар ўринбосари Айбек Жайлообаевнинг ИИМ Жамоатчилик кенгаши мажлисида айтишича, фактлар бўйича 316 нафар киши ушланди. Ушланганлардан 2 минг 104 дона экстремистик руҳдаги материаллар олинди.

Таъкидланишича, ижтимоий тармоқларда олиб борилган мониторинг натижалари бўйича 80 сайт ва 22 аккаунтнинг экстремист ва террористик характерда экани фош қилинди. Суд қарорига кўра, 44 та сайт ва 10 аккаунтга кириш блокланди.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган