Қирғизистоннинг собиқ муфтийси сўроққа олинди

Собиқ муфтий Чубак ҳожи Жалилов 2 декабрь куни Бишкек ШИИБда сўроққа олинган. Жалиловнинг адвокати Акин Токталиевнинг ОАВга билдиришича тергов олти соатга яқин давом этган.

Жалиловнинг сўроққа олинишига унинг иккинчи хотин олгани ва бошқа имкони бўлган эркакларни ҳам бунга даъват қилгани сабаб бўлган.

Собиқ муфтий бу ҳақда ўзининг Youtube каналида айтган.

Ноябрнинг сўнгида иккинчи хотин олгани ҳақида билдирув қилгач ҳуқуқ ҳимоячилари ва парламентнинг депутатлари прокуратурадан диний олимнинг айтганларига ҳуқуқий баҳо беришни сўрашган эди.

Қирғизистоннинг Жиноят кодексига кўра, кўп хотинлилик учун икки йилгача озодликдан ажратиш кўзда тутилган.

Қирғизистон Жиноят кодексининг 153-моддасида «Икки ва кўп аёл олиш, бошқача айтганда, умумий хўжалик қилиб, икки ё ундан кўп аёллар билан бирга яшаганда, — икки йил муддатгача озодликдан ажратиш билан жазоланади», – деб ёзилган.

Собиқ муфтийни айтганларига ҳуқуқий баҳо беришни сўраётганларга жавобан Жалилов ўзига қарши судга ариза бера оладиган одам  фақатгина унинг биринчи хотини эканини айтган.

Шу билан бирга, диний арбоб кўп хотинлиликни қонунбузарлик деб ҳисобламаслигини билдирган.

У бунга қадар ҳам ўзининг ижтимоий тармоқдаги канали орқали қўшхотинлилик тўғрисида бир неча бор айтиб келган ва имконияти бўлган эркакларнинг кўп хотин олиши жамиятимиздаги ёлғиз аёлларнинг муаммоларини хал қилишда ҳамда фоҳишаликни камайтиришда ёрдам беришини айтиб келган.

Ҳозирча, Чубак Жалиловнинг ўзи 2 декабрда ўтказилган тергов бўйича изоҳ бермаган.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar