Президент: министрлар қасамёдини ёддан чиқармасин

Президент  Сооронбай Жээнбеков бугун, 14-ноябрда  Жогорку Кенешда янги тайинланган уч нафар министрнинг қасамёд қилиш тадбирида қатнашди.

Давлат раҳбари уч нафар янги министр тенг ишнинг ёғини чиқарадиган ёшдаги мутахассислар эканини таъкидлади.

“Синов ҳали олдинда, камроқ ухлаб, кўпроқ ишланглар. Хормай толмай меҳнат қилган инсон қадрли бўлади. Қилган қасамёдингизни эсдан чиқарманг”, – деб Президент қасамёд қилган  министрларни давлатга, халққа пок ниятда хизмат қилишга чақирди.

Сооронбай Жээнбеков депутатларга янги министрларни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдириб, янгиланган Ҳукумат таркибининг ишига муваффақият тилади.

 

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган