Почта хизмати ходимлари нафақа ва ёрдам пулларини уйма-уй етказишади

9-апрелда республика бўйича алоқа бўлимлари очилиб, ўша кундан бошлаб почта ходимлари нафақа ва ёрдам пулларини олувчиларга етказиб бера бошлайди. Бу ҳақда республика штабдан маълум қилишди.

Унда маълум бўлгандай, COVID-19ни олдини олиш ва эҳтиёт чоралар кўриш мақсадида барча бинолар, автомашиналар дезинфекцияланди. Почтачиларга маҳсус кийим, кўп марта фойдаланиладиган ниқоб ва қўлқоп, шунингдек антисептик воситалари ҳам берилди.

“МКК қошидаги “Қирғизи почтаси” корхонаси фуқароларни уйда қолишга чақириб, почтачилар ҳар бир ижтимоий тўловларни уйма-уй юриб етказиб беришади. Зарур вақтларда улар дам олишсиз ишлашга тайёр”,- деб айтилади маълумотда.

Эслатиб ўтсак, почтачилар дори – дармон ва озиқ- овқат маҳсулотларини ҳам етказиб бериб туришади.

Бунгача меҳнат ва ижтимоий ривожлантириш министри Улукбек Кочкоров ҳозирги ҳолат сабабли фуқаролар нафақа, ёрдам пули ва ижтимоий тўловлар ҳужжатининг муддати битганига қарамай узлуксиз олиб туришади.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган