Петербургда ёнғин оқибатида етти нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

13 июль куни тунда Ленинград вилоятидаги ангарда юз берган ёнғин оқибатида етти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда фавқулотда хизматдаги манба ТАССга маълум қилди.

Ёниб кетган ангарнинг қурилмалари орасидан жасадлар топилди. Ангардан йўлак кафеллари ишлаб чиқаришда фойдаланилган.

Маълумотларга қараганда, ёнғин 600 квадрат метр майдони қамраб олган. Айни дамда ёнғин сабаблари аниқ эмас. ТАСС тарқатган хабарларга қараганда, ҳалок бўлганларнинг ҳаммаси Ўзбекистон фуқаролари бўлган.

Россия Тергов қўмитасининг (РТҚ) Санкт-Петербург бўлими томонидан жиноий иш очилди. РТҚ тарқатган хабарларга кўра, айни дамда ёнғининг «даражаси билан боғлиқ масала ўрганилмоқда».

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган