Пентагон: Афғонистонда 11 минг америкалик ҳарбий бор

30 август, чоршанба куни Пентагон Афғонистондаги америкалик ҳарбий хизматчилар сони 11 минг кишини ташкил этишини билдирди. «Рейтерс» хабар беришича, аввалроқ, Пентагон 8 минг 400 киши ҳақидаги рақамни эълон қилганди.

АҚШ ҚК штаблари бошлиқларининг бирлашган қўмитаси бошлиғи генерал Кеннет Маккензи «бу ерда ҳарбийларни ҳисоблашнинг бошқа усули ҳақида гап бораяпти, бу ҳисоб фақат Афғонистонда доимий жойлаштирилган Америка контингентинигина ҳисобга олмай, балки бу мамлакатга қисқа муддатли вазифаларни бажаришга юборилган ҳарбий хизматчиларни ҳам ҳисобга олишни англатади, шунингдек. АҚШнинг Афғонистонда бўлиши ҳақидаги маълумотлар кўпроқочиқ бўлиши борасида истак мавжуд эканлигидан дарак беради», – деди.

Ўтган ҳафтада АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШнинг Афғонистондаги янги стратегияси ҳақида эълон қилди. Америка ОАВ АҚШ қўшинлари контингентини 4 минг кишига кўпайтириши мумкинлигини хабар қилганди.

Маккензининг сўзларига қараганда, АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис ҳозирча Афғонистондаги Америка ҳарбий хизматчиларининг сонини кўпайтириш ҳақида буйруқ бермаган.

АҚШ Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларни 2001 йилда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг резолюциясига асосланиб бошлаган эди. Бу резолюция 2001 йил 11 сентябрдаги террорчилик ҳаракатидан кейин, эртаси куниёқ қабул қилинганди.

Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлар давомида 2, 3 мингдан ортиқ америкалик аскарлар ҳалок бўлди, деярли 18 минг нафари яраланган.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz