Қозоғистонда эркак киши хотинлар кийимини кийиб норозилик билдирди

Чимкентда Жанубий Қозоғистон вилоят суди биноси олдида 10 июлда эркак киши аёлларнинг юбкасини кийиб норозилик билдирди.

30 яшар эркак киши ўзининг номини билдирмаслик ва юзини кўрсатмасликни илтимос қилган. Унинг норозилиги учун сабаб бўлиб маҳаллий судьяларнинг матнидаги хатолар бўлди – уларнинг биттасида уни “аёл” деб аташган, бошқасида эса унинг турар жойининг манзили нотўғри кўрсатилган эди.

Норозилик намойишида иштирок этган шахсни қабул қилган вилоят судьяси Мухтар Каримов унинг хатларига жавоб бериб бўлинганини айтиб ўтди. «Агар сиз қарор обрў ва шаънингизга доғ туширган деб ҳисобласангиз, шикоят ёзинг», – деб маслаҳат берди судья.

Аёллар юбкасида норозилик билдирган эркак киши бу масала бўйича вилоят суди ва Олий суд раисларига ариза билан мурожаат қилганини маълум қилди.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган