Қозоғистонда 95 йўловчиси бўлган самолёт қулади. Ҳалок бўлганлар бор Видео

Bek Air авиакомпаниясининг йўловчи самолёти Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри аэропортидан ҳавога кўтарилиш вақтида ҳалокатга учради.

Аэропортнинг Facebook’даги саҳифасида қолдирилган хабарга кўра, лайнер ҳавога кўтарилиш вақтида баландликни йўқотиб, бетон тўсиқни бузиб ўтган ва икки қаватли иморатга бориб урилган. Қозоғистон ИИВнинг Фавқулодда вазиятлар бўйича қўмитасидан қўшимча қилишларича, ҳодиса турар жой секторида юз берган. Қулаш оқибатида портлаш ва ёнғин кузатилмаган.

Fokker-100 самолёти Z2100 рейси бўйича Олмаотадан Нурсултон (Остона)га учаётган эди. Самолёт бортида 95 йўловчи ва экипажнинг беш нафар аъзоси бўлган.

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги Bek Air авиакомпаниясининг Олма-ота–Нур-Султон йўналишида учган самолётининг ҳалокатга учраши бўйича Жиноят кодексининг 344-моддаси 3-қисми (“ҳаво транспортининг хавфсизлиги ва ундан фойдаланиш қоидасини бузиш”) билан жиноий иш қўзғади. Вазирлик ҳалокатда 12 киши қурбон бўлгани ва 49 киши жароҳатланганини расман маълум қилди.

Самолёт ҳалокати сабаблари ҳозирча номаълум. Мамлакатда ушбу турдаги самолётлар парвози вақтинча тўхтатилган.

Эслатиб ўтамиз, Олма-отадаги авиаҳалокат қурбонлари сони ортиб боряти

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган