Қозоғистонда 2018 йил Ўзбекистон йили деб эълон қилинди

Бу ҳақда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги олий даражадаги музокаралар якуни бўйича хабар қилинмоқда. Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон етакчиси Нурсултон Назарбоев 16 сентябрь куни Ўзбекистонда бўлди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев музокаралар ўзбек-қозоқ муносабатларига хос бўлган ўзаро тушуниш ва самимийлик руҳида бўлиб ўтганлигини, томонлар барча стратегик масалалар бўйича фикрлар якдиллигини намоён қилганини таъкидладилар, деб хабар қилмоқда маҳаллий ОАВ.

«Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона муносабатларнинг муҳим омили бизнинг маданий-гуманитар алоқаларимиздир. Биз 2018 йилда Қозоғистонда Ўзбекистон йилини ўтказишга қарор қилдик. Кун тартибида Ўзбекистонда Қозоғистон йилини ўтказиш ҳам бор. Бунинг доирасида турли тадбирлар ташкил қилинади, улар қардош мамлакатларимизнинг янада жисплашувига кўмаклашади», – деб таъкидлади Назарбоев.

Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, Ўзбекистонда Қозоғистон кунлари 2019 йилда бўлиб ўтади.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz