Қозоғистон жанубидаги ҳарбий қисмда юз берган портлаш қурбонлари икки кишига етди

Қозоғистон ИИВ Туркистон вилоятининг Арис шаҳридаги қурол-аслаҳа омборида юз берган портлашлар оқибатида ҳалок бўлган иккинчи киши ҳақида маълум қилди. Бундан аввал бир кишининг ҳалок бўлгани маълум қилган эди.

Қозоғистон Бош вазири Асқар Маминнинг айтишича, бир ҳарбий ва бир фуқаро ҳалок бўлди.

Мудофаа вазирлигининг харбий қисмида портлашлар 24 июнь куни эрталаб юз берди. Маҳаллий расмийлар минтақада фавқулотда ҳолат эълон қилди ва 43 минг аҳолига эга шаҳардан одамлар эвакуация қилинишини маълум қилди. Расмийларнинг огоҳлантиришларича, Арисдаги вазият хавфлилигича қолмоқда, чунки портлашлар давом этмоқда ва бу бир неча кун давом этиши мумкин.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган