Oxfam: пандемия ярим миллиард аҳолини қашшоқлаштириши мумкин

Қашшоқликка қарши курашувчи Oxfam Халқаро ташкилоти жаҳон етакчиларига мурожаат қилиб, коронавирус пандемияси иқтисодга оғир оқибатлар келтириб чиқаришига йўл қўймаслик учун комплекс чоралар пакетини ишлаб чиқишга чақирди.

Oxfamнинг огоҳлантиришича, коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият Ер шарининг таҳминан ярим миллиард аҳолисининг қашшоқлашиб кетишига олиб келиши мумкин.

Ташкилотнинг пайшанба куни эълон қилган ҳисоботида таъкидланишича, инқироз вақтида «бой мамлакатлар» ўз иқтисодиётларини қўллаб-қувватлаш мақсадида триллионлаб долларни жалб қилишга тайёрликларини намойиш қилдилар. «Худди шундай ёрдамни қашшоқ мамлакатлар учун ҳам бериш керак», – дея баёнот берди Oxfam.

Жаҳон бўйлаб коронавирус инфекциясига чалинганлар сони бир ярим миллион кишидан ошиб кетди.

Касалликни юқтирганлар сони бўйича ҳамон АҚШ, Испания ва Италия етакчилик қилмоқда. Пайшанба куни Жонс Хопкинс университети томонидан тарқатилгнан маълумотларга кўра, айни дамда АҚШда вирусни юқтириш билан боғлиқ 432- мингдан ортиқ ҳолат қайд қилинди, 14 минг 800 дан ортиқ бемор вафот этди. Нью-Йорк штатидаги вазият мураккаблигича қолмоқда.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган