Остонада Қозоғистон ва Қирғизистон бош вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди

18 октябрь куни Остонада Қирғизистон ва Қозоғистон ҳукуматлари раҳбарлари Сапар Исақов ва Бақитжон Сагинтаевларнинг музокаралари бўлиб ўтди.

Қозоғистон бош вазирининг расмий сайтида эълон қилинган хабарга қараганда, кеча 18 октябрда Остонага премьер министр Сапар Исаков бошчилигида Қирғизистоннинг “катта ҳукумат делегацияси» келди.

Хабарда таъкидланишича, аввалига тор доирада икки томонлама музокоралар ўтказилди. Шунингдек, икки мамлакат вазирлик ва идоралари раҳбарлари иштирокида кенгайтирилган таркибда музокоралар ҳам бўлиб ўтди. Хабарларга кўра, учрашув Қирғизистон томоннинг ташаббуси билан ўтказилди.

Бундан аввал Қирғизистон ҳукумати, 18 октябрь куни Исаков Қозоғистонга амалий ташриф буюриши ҳақида хабар тарқатган эди. Ҳукуматнинг Ахборот таъминоти бўлими раҳбари Чингиз Эсенгул уулунинг икки мамлакат ўртасидаги чегаралардаги вазиятнинг муҳокама қилиниши кутилаётгани ҳақида маълумот берган эди.

Эслатиб ўтамиз, 10 октябрь куни қирғиз-қозоқ чегарасида Қозоғистон томонидан чегара назорати кучайтирилди. Бунинг оқибатида Чуй ва Талас вилоятларидаги Назорат-ўтиш пунктларида одамларнинг узундан-узоқ навбати пайдо бўлди, автомобилларнинг навбати эса бир неча километрга чўзилди. Чегаралардаги назоратнинг кучайишига изоҳ берган Қозоғистон томони бу – Қирғизистондаги сайловлар арафасида режали тадбирлар эканини маълум қилди. Аммо сайловлар ўтганига бир неча кун бўлишига қарамай вазият ўзгармай қолмоқда.

Қирғизистон президенти 7 октябрь куни қозоғистонлик ҳамкасбининг шаънига танқидий сўзлар айтганидан сўнг Қозоғистон томони шу каби чора-тадбирларни кўраётгани ҳақида фикрлар билдирилмоқда.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz