«Ош-Тазалык» корхонасидан аҳолининг дебютор қарзи 12 млн сомдан ошди

Ўш шаҳар яшовчиларининг чиқиндидан қарзи 12 млн 580 минг сомни ташкил этди. Бу ҳақда “Ынтымак”қа мазкур корхонанинг харидорлар билан ишлаш бўлими раҳбари Мирлан Дуйшонали уулу маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ўтган йилнинг шу вақтига солиштирган бу йили аҳоли қарзи 1 млн сомга ортган.

“2018-йили умумий абонентларнинг қарзи 11 млн 900 минг сомни ташкил этган эди. Бу йили 12 млн 580 минг сомни ташкил этмоқда. Қарзлар бўйича тижорий структуралар 1 млн 706 минг сом, бюждет корхоналар қарзи эса, 485 минг сомдан ошди”-деди у.

Эслатиб ўтсак, корхонага маҳаллий ғазнадан 30 млн сом пул ажратилган. Унга янги техникалар сотиб олинган.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган