Қорасувлик аёл ўғли билан бирга эрини ўлдирганликда гумонланмоқда

17-июнда Қорасувдаги Қашқар Қишлоқнинг 42 ёшдаги турғунининг жонсиз танаси ўз уйининг ҳовлисидан топилган. Жиноятда гумондор сифатида ўша куннинг ўзида марҳумнинг турмуш ўртоғи ва ўғли қўлга олинган. Бу ҳақда Ўш област иски ишлар бошқармасининг матбуот хизмати билдирди.

“Жиноят изи совумай туриб Ўш област ички ишлар бошқармасининг криминал милицияси тарафидан гумондор қатори 37 ёшдаги хотини ва 16 ёшдаги ўғли қўлга олинди. Бу воқеа бўйича “одам ўлдириш” моддаси бўйича иш қўзғалди. Гумондорлар суднинг қарори билан икки ойга қамоққа олинди”,- дейилади баёнотда.

Дастлабки тергов натижаларига кўра, воқеага эр-хотин ўртасидаги келишмовчилик сабаб бўлган. Марҳум насияга 53 минг сомлик автомобил сотиб олган ва бу пулни тўлаш учун кредит олишга қарор қилган, лекин аёли бунга қарши бўлган. Жанжал деярлик 8 ойга чўзилган. Натижада ўғли онасининг тарафини олиб отасини калтак билан бошига урган, аёли пичоқ билан қорнига бир неча марта сайиб олган.

“Жиноят асоратларини яшириш мақсадида ўликни уйнинг ёнидаги ерга кўмишган. Марҳумнинг номидан «Мен шошилинч Россияга ишлагани кетиб қолдим. Сизлар билан хайрлашгани ҳам вақтим бўлмади. Уйнинг ҳужжатини катта ўғлимга бериб қўйинглар, паспорт олволсин, кредитга олган машинани сотиб, кредитни тўлашсин» деган мазмунда хат ёзиб, эртасига ўша хатни қариндошларига олиб бориб кўрсатишган”, – дейилади милициянинг маълумотида.

Лекин марҳумнинг акаси хатдаги ёзув бошқа одам томонидан ёзилганини сезиб, 16-июндан 17-июнга ўтар кеча укасини излаб уйига келади. Бу вақтда марҳумнинг аёли қон бўлган адёлларини ёқиб юбораётган бўлади. Марҳумнинг акаси ёнаётган адёлларга сув қуйиб, ўчириб дарҳол милицияга хабар беради.

Натижада милиция марҳумнинг ерга кўмилган жасадини топиб, гумондор сифатида она-бола қўлга олган.

Сурат: Ўш ОИИБ

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган