Қорасув районидан Сурияга кетганларнинг 54 нафари дараксиз

Қорасув районидан Сурияга кетганларнинг тўртдан бири Қашқар қишлоқ қишлоғининг яшовчилари. Ҳозирда уларнинг 54 нафари бедарак бўлмоқда. Бу ҳақда мазкур қишлоқ ҳукуматининг раҳбар ўринбосари Матазим Абдилбаев билдирди.

Унинг айтишича, бедарак бўлганларнинг орасида 17 ёшга тўлмаган 8 ўсмир ҳам бор. Сурияга кетганларнинг яқинлари уч йилдан бери уларни кутишмоқда.

“Бизнинг ҳудуддан Сурияга кетганларнинг сони озаймаяпти. Бунинг олдини олиш учун МХДҚнинг Қорасув район бошқармаси билан бирга Қашқар қишлоқ ҳукумати вакиллари биргаликда тадбирларни уюштирдик. Мактаб ўқувчилари “Терроризмга қаршимиз!” деган чақирувлар билан тарғибот юришига чиқишди”,-деб таъкидлади Абдилбаев.

Энди бу каби тадбирлар районнинг барча қишлоқ ҳукуматларида олиб борилади. Ундан ташқари мобил гуруҳлар тузилиб, улар чет давлатга кетган фуқаролардан хабардор бўлишади. Куч органларининг сўзларига кўра, Қорасув районида Сурияга кетганларнинг сони 200 кишини ташкил қилади.

МХДҚнинг расмий маълумоти бўйича 2013 йилдан бери 600 нафарга яқин фуқаро Сурияга кетган бўлса, унинг 70га яқини ўша ерда ҳалок бўлган.

 

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz