Олисга қатнаган ҳайдовчилар ассосияцияга қўшилади

Энди шаҳарлар ва қишлоқаро аҳолига хизмат кўрсатадиган ҳайдовчилар бир ассосиацияга бирлашиб, доимий йўналишга ўтишади. Йўловчиларнинг ҳавфсизлигини ўз бўйнига олиб, уларни истаган ерига етказиб боришга кафолат беришади. Шу билан бирга доимий қатнамаган ёлланма ҳайдовчиларни сонини қисқартириш ҳаракатлари кўрилади.

Ҳайдовчиларни бир ташкилотга бирлаштириш учун «Йўловчиларни ташувчилар» ассосиацияси тузилган. Айни дамда 8 мингга яқин ҳайдовчи рўйҳатдан ўтган. Ассоциацияга кириш учун ҳайдовчиларни мажбурлашини мутахассислар билдирди. Ўш, Жалолобод, Боткен областларида тахминан ўнг минга яқин ҳайдовчи бор. Уларнинг 80 фоизи рози бўлмоқда.

Ҳайдовчилар эса оғир юк ташувчи машиналарнинг йўлда юриш қоидалари, автобекатларнинг шароитлари, таксиларни йўлга чиқиш вақти каби бир нечта талабларни қўйишди. Агар бизнинг талабларни бажариб, таклифларимизни қўлласа қўшилишга розимиз деган фикрларини билдиришди.

 

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган