Ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга чақирганликда гумон қилинган шахс ушланди

Миллий Хавфсизлик Давлат қўмитаси «тинч митинг иғвогари» ушланганини маълум қилди. МХДҚ матбуот хизматининг хабар қилишича, ижтимоий тармоқларда 2-март куни ўтиши кутилаётган тинч митинг вақтида ҳокимиятни эгаллаб олишга чақирувчи аудиоёзув тарқатилди.

Хабарларга кўра, телефон суҳбатида хокимиятни куч билан эгаллаб олишга чақирган шахс аниқланди ва қўлга олинди. МХДҚнинг таъкидлашича, бу каби материалларни тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик кўзда тутилган, айни дамда бу иғвогорона матералларни тарқатишда алоқадорликда гумон қилинган шахслар қидирилмоқда.

Бундан аввал 2-март куни Бишкекдаги марказий майдонда ҳукм қилинган сиёсатчи Садир Жапаров тарафдорларининг тинч митинги бўлиб ўтиши айтилган эди. Улар сиёсатчининг озод қилинишини хукуматдан талаб қилмоқчи эди.

2018-йилда Садир Жапаров 2013-йил Қоракўлда Қумтор олтин конини миллийлаштириш талаби билан митинг ташкиллаштиришда ва ўша вақтдаги губернатор Эмильбек Каптагаевни гаровга олишда айбдор деб топилган эди. У 11 ярим йил муддатга кучайтирилган режимдаги колонияга ҳукм қилинди.

2019-йилапрелида ҚР Олий суди Садир Жапаровнинг қамоқ муддатини қисқартирди ва сиёсатчини ўн йил муддатга озодликдан маҳрум қилди. 2019-йил ноябрда сиёсатчи давлат раҳбарига мурожаат қилиб авф қилишни сўради.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган