ОАВ: Евровидение ташкилотчилари танловни Қуддусда ўтишини истамаяпти

Евровидение ташкилотчилари танловни Қуддусда ўтказишдан воз кечишди, дея ёзди манбаларга таянган ҳолда Исроилнинг «Хааретц» газетаси. Нашр суҳбатдошларининг айтишларича, Европа кўрсатув-эшиттиришлар Иттифоқи конкурснинг баҳсли ҳудудларда ўтказилиши сиёсийлаштирилишидан хавотир олмоқда.

Фаластинликлар Шарқий Қуддус ўзларининг бўлажак давлатларининг пойтахти бўлишини исташади. Исроил эса Қуддусни ўзининг бўлинмас пойтахти деб ҳисоблайди. Европа Иттифоқи бир неча бор Исроил ва Фаластин ўртасидаги можаролар пойтахти Қуддус бўлган иккита давлат ташкил этилиши билан барҳам топишини айтиб келади.

14 май куни Қуддусда АҚШ элчихонаси очилди – бу дегани Вашингтон Қуддусни Исроил пойтахти сифатида тан олишини англатади. Президент Дональд Трамп маъмуриятининг қарорига нафақат фаластинликлар, балки айрим давлатларнинг раҳбарлари ҳам эътироз билдиришди.

Май ойида Лиссабонда бўлиб ўтган танловда хонанда Нетта ғалаба қозонганидан кейин Исроил ўз ҳудудида “Евровидение-2019”ни ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритди. Натижалар эълон қилиниши биланоқ Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху баёнот бериб, навбатдаги Евровидение Қуддусда бўлиб ўтишини эълон қилди.

1 dona sharh

  • 24.05.2018   /   Javob berish Ушлик

    Сал тушинарсиз булиб колибди. Карта схемалари билан тугрилаб куйилса яхши буларди

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган