Оғир аҳволдаги беморларнинг беш нафари жонлантириш бўлимидан чиқди

Қирғизистонда коронавирус юқтирган 6 нафар бемордан беш нафари жонлантириш бўлимидан чиқди. Бу ҳақда бугун 27-мартда бўлган онлайн матбуот анжуманида жамоат соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари Айнура Ахматова билдирди.

Унинг сўзларига кўра, ўлкада коронавирус бўйича янги 14та ҳолат аниқланди. Қирғизистонда коронавирус юқтирганларнинг умумий сони 58 кишига етиб, беморларнинг аҳволи яхши. Бу вақтгача жонлантириш бўлимига ётқизилган 6 нафар бемордан беш нафарининг аҳволи қаноатлантирарли бўлгани сабаб оддий палаталарга ўтказилди.

«Бир бемор Жалолобод шаҳридаги касалхонанинг жонлантириш бўлимида даволанмоқда. Таъкидлаб ўтсак, беморларнинг ҳеч бирида сунъий нафас берувчи ускунага эҳтиёж йўқ», – деди Ахматова.

Оддий палатага ўтказилган беморлар орасида 1949-йили туғилган киши ҳам бор. Бу бемор биринчилардан бўлиб жонлантириш бўлимига тушган эди.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган