Нью-Йоркда ҳайвонот боғидаги йўлбарсда коронавирус аниқланди

Нью-Йорк шаҳридаги Бронкс ҳайвонот боғида Надия лақабли бир Малайзия йўлбарсидан коронавирус топилди. Бу Қўшма Штатларда COVID-19 вируси инсондан жониворларга юққан илк ҳолат. Ҳайвонот боғи раҳбарияти йўлбарсга вирус иллати юқиб, аммо симптомлари сезилмаган ходимдан юққан бўлиши мумкин деб тахмин қилинмоқда.

Маълумотга кўра, йўлбарс йўталиб, овқатдан бош торти, қийналиб нафас ола бошлаганда зоопарк ветеринарлари уни коронавирусга боғлиқ текширувдан ўтказишган. Худди шундай белгилари кузатилган яна олти арслон билан йўлбарсдан анализ олинди. Уларнинг ҳали натижаси чиқмади.

Нью-Йорк шаҳрида коронавирус юқтирган одамлар сони 100 мингдан ошди. Бронкс ҳайвонот боғи вирусни юқтириб олган ходимларнинг аҳволи қониқарли эканини билдирди.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган