Новқатлик деҳқонларнинг картошкаси сотилмасдан, чирий бошлади

Жорий йилда Новқатда картошка улгуржи нарҳда  3 сомдан 5 сомгача сотилмоқда. Ўтган йили баҳо 20 сом бўлган. Харидор йўқлиги боис картошкалар сотилмасдан, омборларда чирий бошлади. Бу ҳақда  “Ынтымак”қа  маҳаллий турғун Нишонбой Тагаев билдирди.

Новқат аҳолиси  3 минг гектарга яқин ерга картошка эккн. Хозирда Қозоғистонга экспорт қилинса, нарҳи юқори бўлади деб умид қилган деҳқонларнинг ҳаражати қопланмай қолди.

Маҳаллий бозордаги омборда 40 тонна картошка сотилмай турибди.

“Иттифоқ давридан буён деҳқончилик билан кун кечирамиз. Бир қоп картошка бозорда 100 сом бўлмоқда. Сотиб олганлар молларига ем қатори беришмоқда. Фойда топиш у ёқда турсин, сарфланган ҳаражатни ҳам қопламаяпти”, – деди Нишонбой Тагаев.

Шу кунгача картошка Қозоғистонга экспорт қилиниб келинган. Аммо қозоқ томони талабларга жавоб бермайди деган сабаб билан Қирғизистонда етиштирилган картошкани олишни тўхтатган.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган