Новқатда коронавирус юқтирган яна бир бемор вафот этди

Новқат район касалхонасининг жонлантириш бўлимида ётган бемор коронавирус туфайли оламдан ўтди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш министрининг ўринбосари Мадемин Каратаев маълум қилди.

“Вафот этган фуқаро 87 ёшда эди. Яқинлари ва қариндошларига ҳамдардлик билдираман”,  – деди у.

10-апрелда ўлкада коронавирус юқтиришнинг 18та ҳолати қайд этилди.

Республика бўйича мазкур иллатни юқтирганлар сони 298 нафарга етди. Ҳалок бўлганлар сони— 5тани ташкил этмоқда.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган