Ноқонуний виза олган қирғизистонликлар Жанубий Кореяда судланиши мумкин

Жанубий Кореяда тўртта қирғизистонлик асли корейс миллатига мансубларга мўлжалланган “Н-2” меҳмонлар учун белгиланган ишчи визаларини ноқонуний йўл билан олишда гумон қилинмоқдалар. Бу тўғрисида Қирғизистоннинг Жанубий Кореядаги консуллигидан маълум қилишди.

ҚРнинг Жанубий Кореядаги элчихонаси консули Нурзат Саякбай қизининг гапларига қараганда, Кёнсанг Намдо провинцияси Чханвон шаҳри судининг тўртта фуқаро иши бўйича якуний қарори 19 апрелда чиқарилади. Тўртинчи қирғизистонликка нисбатан суд муҳокамаси 14 апрелда бошланади. «Улар қалбаки ҳужжатлар тайёрлашган ва бунда уларнинг бувалари ва бувилари корейс бўлишганини уқтириб ўтишган. Бундай визаларни фақат асли корей миллатига мансуб шахслар оладилар», – деб қўшиб қўйди у.

Нурзат Саякбай қизининг таъкидлашича, Жанубий Кореяга виза олган фуқаролар у ерга 2015 йилда келишган. Улар асли корейс миллатига мансубларга берилган визаларни текшириш рейди давомида қўлга олинган. Дастлабки маълумотларга кўра, қирғизистонликларни депортация қилишлари мумкин:

– Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи маҳаллий органлар ҳар доим ҳам элчихонага фуқароларимизнинг қўлга олинганлиги тўғрисида хабар қилмайдилар. Модомики улар қамоққа олинган экан, улар билан боғланишнинг иложи бўлмаяпти. Худди шундай йўл билан келган одамларни аниқлаш ёки бу тўғрисида маълум қилмаслик мақсадида улар билан учрашишга ҳозирча рухсат беришмаяпти. Суднинг якуний қароридан кейин қариндошлари улар билан учрашишлари мумкин бўлади.

Аввал хабар қилинганидек, 20га яқин фуқаролар асли корей миллатига мансубслар учун мўлжалланган визани олиш мақсадида ўз исмларини ўзгартиришган. Уларнинг хабарига кўра, улар фирибгарларнинг қурбонларига айланишган. Жиноий иш қўзғатилган ва ишни Свердловск туман суди 14 апрелда кўриб чиқади.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz