Нидерландия бош вазири парламентда қаҳвани тўкиб юборди ва шахсан ўзи йиғиштириб олди (видео)

Нидерландия бош вазири Марк Рютте сешанба куни мамлакат парламентига ишчи учрашув учун келди. Сиёсатчи турникет орқали ўтаётганида бехосдан аппаратга тегиб кетди ва ўзи олиб юрган қоғоз финжондаги қаймоқли қаҳвани тўкиб юборди.

Бу воқеа Рюттенинг таъбини заррача ҳам хира қилгани йўқ, лекин шундан сўнг бўлган воқеа ҳаммани ҳайратга солди. Қўриқчилар қаҳва тўкилган халқобни йиғиштириб олиш учун фаррошларни таклиф қилганида, бош вазирнинг ўзи швабрани олиб, йиғиштириб қўйди.

Воқеага гувоҳ бўлганлар хабар беришига қараганда, сиёсатчи швабрани ўзининг бўйига мослаб созлаш мумкин эканлигини дарҳол англаб етмади. Лекин, охир-оқибатда, бош вазир барибир полдаги қаҳвани артиб олишни уддалади. У салфетка билан турникетга сачраган қаҳва қолдикларини алоҳида артиб ташлади.

Рютте – социалист, “Озодлик ва демократия учун халқ партияси”нинг етакчиси. У икки муддатдан бери бош вазир лавозимини эгаллаб келмоқда ва 2017 йил баҳорда бўлиб ўтган сайловларда миллатчилик позицияларида турган “голланд Трампи”ни ютиб чиққандн. Сиёсатга келгунига қадар у узоқ вақт давомида Unilever компаниясида ишлаган, у ерда ходимларни ёллаш ва уларга мотивация бериш билан шуғулланганди.

1 dona sharh

  • 24.05.2018   /   Javob berish Ушлик

    Сал тушинарсиз булиб колибди. Карта схемалари билан тугрилаб куйилса яхши буларди

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган