Наврўз байрами орқали унутилиб борилаётган удумлар жонланди.

Қорасув районидаги Шарқ, Қизил қишлоқ, Моди қишлоқ ҳукуматларида аёлларга Наврўз байрами  ташкил қилинди.  Унда  миллий ўйинлар, рақслар,  лапарлар ижро этилиб, саҳна кўринишлари орқали жамиятдаги муаммолар кўрсатилди. Тадбир Бу ҳақда “Форум” радио дастурида  “Эрайим” аёллар жамиятининг жанубий ҳудуд бўйича раҳбари Наринкул Дуйшоналиева билдирди.

“Асосий мақсади қишлоқларда унутилиб борилаётган урф-одатларни жонлантиришдан иборат”,- дейди Н.  Дуйшоналиева.

Унинг таъкидлашича, тадбирда баҳор таоми сумалак тайёрланиб, миллий таомлар кўргазмаси ташкил этилди.  Турли миллат вакиллари томонидан урф-одатларни намойиш қилган  саҳна кўринишлари тақдим этилди.

Қишлоқлар ўртасида танлов эълон қилиниб, “Ақлли қайнона” ҳамда “Наъмунали келин” номинациялари орқали ғолиблар тақдирланди.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz