Момолардан мерос – Сумалак

Сумалак — Марказий Осиё , ҳамда  бошқа туркий ва форсий халқлар  томонидан Наврўз байрами кунлари пишириладиган ширин таом тури.  Манбаларда қайд этилишича, Наврўз таомларидан бири бўлган сумалак пишириш билан боғлиқ қадриятларнинг ўз тарихи бор.

Зукко аждодларимиз фасллар алмашадиган пайтда инсон вужудида рўй берадиган ўзгаришларни теран англаб, эрта баҳорда организмнинг дармондориларга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қоплайдиган ва кишига саломатлик, куч-қувват бахш этадиган сумалак, кўк сомса каби таомлар пиширган.

Шифокорларнинг сўзларига кўра ушбу кўклам таомлари истеъмол қилинганда қувват ошади.  Олимлар томонидан сумалак  таркиби ўрганилганда, уларда инсон ҳаёти учун муҳим бўлган витамин ва минераллар кўплиги аниқланган.

Айниқса, буғдой майсасида унинг донига нисбатан бир неча баробар кўп дармондори бор. Бу витаминлар инсон вужудида модда алмашинув жараёнини яхшилайди, юракка қувват беради, толиқишнинг олдини олади, руҳий ҳолатни мўътадиллаштиради”,- дейди шифокор –гастроэнтролог Феруза Таджибаева.

Сумалак пиширишда маҳоратли хисобланган Зийнахон Худайдатованинг таъкидлашича, сумалакни битта оила ёки битта уй учун камдан-кам ҳолларда тайёрлайдилар, бу таом, асосан, кўпчилик учун пиширилади. Сумалак тайёрланиши ўзи ҳам жамоавий жараён бўлиб, қозон осилган жойда мусиқа, қўшиқ ва рақслар ижро этилади, бу ҳам байрамнинг бир қисми бўлиб ҳисобланади. Бу таомни асосан аёллар тайёрлайдилар, аммо эркаклар ҳам уларга ёрдам берадилар.

“Сумалак тайёрлаш учун сара буғдой, ўсимлик ёғи ва ун керак бўлади. Аввал уни қанча одамга тайёрлашни чамалаб оладилар ва шунга қараб буғдой ажратадилар.  Асосан, буғдойнинг ёш новдалари, ун , ёғлардан тайёрланади. Шунингдек, баъзи миллий  анъаналарга кўра, тош ёки ёнғоқ ҳам солиб пиширилади.Ҳамда 1 сутка мобайнида пиширилади”– дейди З. Худайдатова.

 

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz