МХДҚ Санкт-Петербургдаги портлашда гумон қилинаётган шахснинг қирғизистонлик эканини тасдиқлади

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Сантк-Петербургда террор харкатини содир этишда гумонланаётган шахснинг Қирғизистонда туғилгани тўғрисидаги маълумотни тасдиқлади.

МХДҚнинг матбуот котиби Рахат Сулайманов унинг Қирғизистонда туғилгани, лекин Россия Федерациясининг фуқаролигини олганини билдирган. Унинг айтишича бундан кейинги тергов ишларини Россиянинг тергов органлари олиб боради. Чунки шубҳали шахс Россия фуқароси.

Россия телеканалларидан бирида берилган маълумотда террор ҳужумини уюштирганликда гумонланиб қидирув эълон қилинган шахснинг исми Акбаржон Жалилов Акрамжанович экани ва унинг 1995 йили туғилгани айтилган.

Санкт-Петербургдаги «Пятый канал» эълон қилган сурат

Санкт-Петербургдаги теракт 3 апрель куни иккита станция – «Сенная площадь» ва «Технология институти» оралиғида ҳаракатланиб кетаётган вагонда рўй берган. Россия Террорга қарши кураш қўмитасининг маълумотларига кўра, портлаш натижасида 11 киши ҳалок бўлган, 51 киши жароҳатланган.

Тасдиқланмаган маълумотларга қараганда, худкуш террорчи портловчи мосламани ҳаракатга келтирган бўлиши мумкин, вагонда бомбани эса унинг шериги қолдирган бўлиши эҳтимол қилинмоқда.

Россия тергов қўмитаси “террорчилик ҳаракати” моддаси бўйича жиноий иш қўзғади. Петербургда уч кунлик мотам эълон қилинган.

 

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz