“Матбуот эркинлиги индекси”: Қирғизистонда пастлаш, Ўзбекистонда ўсиш кузатилган

Қароргоҳи Парижда жойлашган “Чегара билмас мухбирлар” ҳуқуқ ҳимояси билан шуғулланувчи ташкилот жаҳоннинг 180 мамлакатидаги сўз эркинлиги даражасига берилган баҳолар акс этган тадқиқотларни эълон қилди.

Қирғизистон  янги “Матбуот эркинлиги индекси”да 31 балл тўплаб, Марказий Осиёдаги бошқа давлатларга нисабатан юқори поғонага жойлашганига қарамай, ўтган йилги рейтингдан  (89) тўққиз поғона пастга тушди ва 98 ўринни эгаллади.

Ўзбекистон эса 2017 йилги ўрнини 4 позицияга яхшилаб, 180 давлат ичидан 165-ўринга жойлаштирилган. Ўзбекистон мустақил бўлганидан бери биринчи марта матбуот эркинлиги рейтингида юқори поғонага кўтарилмоқда. Шу билан бирга “Чегара билмас мухбирлар”  Ўзбекистондаги сўз эркинлиги ҳолатини ҳалида «мураккаб» деб баҳолаган.

Бу йилги баёнот ҳисобига кўра Қозоғистон  54,41 балл тўплаб ўтган йилги рейтингдан бир поғона пастга тушди ва 158 ўринни эгаллади.

Матбуот эркинлиги рейтинги «маҳаллий журналистларнинг эркинлик даражаси»га кўра сараланган 180 та давлат рўйхатидан иборат.

Мазкур рўйхатнинг юқори поғоналаридан ўрин олган давлатлар ва қуйи поғонадаги айрим давлатлар билан танишинг.

 

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган