Лола Каримова-Тиллаева Улуғбек ҳақидаги фильмга продюсерлик қилди

Ўзбекистон биринчи президентининг қизи Лола Каримова-Тиллаева Амир Темурнинг набираси – олим ва астроном Улуғбекка бағишланган фильмга продюсерлик қилди. Хабарларга қараганда, фильмнинг намойиши яқин кунларда бўлади.

Унинг айтишича, «Улуғбек. Машаққатлар оша юлдузлар сари» деб номланувчи хужжатли фильм Тиллаевлар оиласининг продюсерлик соҳасидаги биринчи тажрибаси ҳисобланади.

«Хужжатли фильм ўрта асрларда яшаган буюк мутафаккир ва олим Мирзо Улуғбекнинг ҳаёти ва ижодига бағишланади. Ушбу фильмни яратиш ғояси менда анча олдин пайдо бўлган эди. Бу кўп-қиррали ягона тарихий шахс мени ёшлик давримдан буён ҳаяжонга солиб, руҳлантириб келган. Улуғбек, қомусий билим соҳиби, буюк олим ва сулҳпарвар ҳукмдор бўлиши билан бир қаторда у ўзида ўша даврга ҳос бўлмаган инсоний сифатларни ҳам мужассамлаштирган шахс бўлган. Улуғбек замон ва макондан ташқаридаги буюк шахсдир», – деб ёзади Лола Каримова-Тиллаева ўзининг Facebook’даги саҳифасида.

Фильмда жаҳон киноматографиясининг Венсан Кассель, Арманд Ассанте, Франциско Овалле каби юлдузлари ҳамда Маъруф Отажонов, Жавоҳир Зокиров ва Ҳошим Арслонов каби ўзбек актёрлари иштирок этишган.

Улуғбек ҳақидаги фильмни машҳур ўзбек режиссёри, яратган ишлари билан Ғарбда ҳам машҳур, Баҳодир Йўлдошев суратга олган. Ушбу фильм туфайли томошабин Улуғбекнинг асарлари ва ҳаёти ҳақида Буюк Британия, АҚШ, Франция, Ўзбекистон, Дания, Россиява Нидерландия экспертлари ва олимларидан билиб олишлари мумкин.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz