Иқлим ўзгаришига Марказий Осиё давлатларининг таъсири қандай бўлмоқда?

Жорий йилнинг июнь ойида АҚШ президенти Дональд Трампнинг АҚШни иқлим бўйича Париж келишувидан чиққанини эълон қилиши катта шов-шув билан кутиб олинди.  

195 давлат томонидан имзоланган ушбу келишув нима учун муҳим?

БМТнинг тарқатган маълумотига кўра, дунë бўйлаб иқлим ўзгариши натижасида ҳар йили тақрибан 150 минг киши нобуд бўлади.

  Қирғизистонда содир бўлган айрим табиий офатлар сони:

Атфосферада парник газларининг ҳаддан ташқари кўп миқдорда тўпланиши глобал иқлимни ўзгаришига олиб келмоқда. Ерда ҳарорат яна 5 градусга кўтарилса, барча жараёнлар орқага қайтариб бўлмайдиган тус олади ва сайёрамизда ҳар қандай ҳаётга жиддий хавф туғилади.

Парник газларининг кўпайишига энергия ишлаб чиқаришда, кимё саноати каби ишлаб чиқарилишларда ҳамда нефть, газ ва кўмирдан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш билан боғлиқ бўлмоқда.

2000 йилдан бошлаб Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон ўзининг углерод чиқиндиларини назорат қила бошлаган, айни вақтда эса Қозоғистон ва Туркманистон асосан табиий газга боғлиқ бўлгани боис углерод қолдиқлари кўпайишда давом этган.

 

 

Ҳарорат ошиши натижасида музликлар эрийди. Музликлар эриганда океан сувининг ҳарорати ва физик хоссалари ўзгаради, океан оқимлари ўзгаради, мазкур оқимларга боғлиқ бўлган мамлакатларда иқлим ўзгаради, глобал гидрологик цикл ва иқлимни яратувчи глобал жараёнлар ўзгаради. Мазкур ўзгаришлар натижаси ўлароқ, ёғингарчиликлар амплитудасида катта ўзгаришлар юз беради – дам умуман ёғингарчиликлар бўлмайди, дам ҳаддан ташқари кўп ёғингарчилик бўлади; натижада қурғоқчилик ва тошқинлар кўпаяди; табиий офатлар – торнадо, тайфунлар, селлар, кўчкилар кўп юз беради.

Бу материал “Сорос-Қирғизистон” фондининг молиявий кўмаги асосида амалга ошаётган  “Ынтымак”да мультимедиа редакциясини тузиш” лойиҳаси асосида тайёрланди.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган