Кўзи ожизлар юриши учун муаммо бўлган пиёдалар йўлакчаси

Ўш шаҳрининг Анар кичик районида пиёдалар йўлакчаси  ночор аҳволда. У ерда давлат дирекцияси томонидан қурган уйлар жойлашган бўлиб,  кўзи ожиз фуқаролар ҳам яшайди. Тўшалган шағал сурилиб, чуқурлар пайдо бўлган. Тошлар чиқиб юриш ноқулай бўлиб қолди. Қийналган яшовчилар Ўш мэриясига ҳам мурожаат қилишган.

Ўш шаҳридаги №18 кўп қаватли уйнинг олдидаги пиёдалар йўлакчасининг ҳолати яроқсиз. Кўзи ожизлар истиқомат қилган мазкур бинонинг йўлакчасидан юришга имконияти чекланганлар қийналишмоқда. Бу ҳақда яшовчилар “Ынтымак”қа билдиришди.

Пиёдалар йўлакчасининг муаммоси бўйича №18 кўп қаватли уйда яшаган кўзи ожиз фуқаролар  20-апрелда шаҳарнинг  онлайн харитаси орқали мэрияга мурожаат қилиб,  пиёдалар йўлакчаси масаласини ҳал қилиб беришини илтимос қилган. Чунки улар  ёғингарчилик  ҳамда қиш мавсумида ҳалокатга кўп учрашади.

“Бундан ташқари сифатсиз ҳолатга келган, пиёдалар йўлакчасида ҳаракатланиш ҳам ноқулай. 6-7 йил аввал тўшалган шағал ҳам чўкиб, чуқурлар пайдо бўлди”,-дейди №18 кўп қаватли уйнинг яшовчиси Айимсат Мурзаева .

Ўш шаҳар  мэриясининг йўллар бошқармасидан маълум қилишганидай, жорий йилда  кўзи ожиз ҳамда кар ва соқовлар юрадиган махсус пиёдалар йўлакчаси таъмирланмайди.  Чунки, унга бюджетдан маблағ ажратилмаган.

“Мазкур ҳудудга пиёдалар йўлакчаси қуриш учун 7-8 миллион сом сарфланади. Мазкур маблағ қачон бўлиниши ва қайси вақтда таъмирланиши номаълум”,-деди Ўш шаҳар  мэриясининг йўллар бошқармаси бошлиғи  Арзибек Жунусов.

Эслатиб ўтсак  №18 кўп қаватли уй  2012-йили давлат дирекция томонидан махсус кўзи ожизлар ва кар соқовлар учун қуриб берилган. Бу ерда имконияти чекланган 45 фуқаро истиқомат қилади. Уларнинг ичидан 30 кўзи ожизлардир.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz