Қирғизистон: коронавирусни юқтириб олган ўсмирлар қай аҳволда?

Коронавирусни юқтириб олган ўсмирларнинг аҳволи қониқарли. Бу ҳақда Жамоатчилик соғлигини сақлаш бошқармасининг бошлиғи Айнура Акматова билдирди.

Акматова вирус ёши  60дан юқори бўлган кишиларга юқиб, ўшаларни кўпроқ безовта қилишини таъкидлади.

“Коронавирус янги вирус бўлгани учун, кўплаб ривожланган давлатларнинг олимлари мазкур иллат устида тадқиқот олиб бормоқда”,-деди Акматова.

Сўнги маълумотларга таянсак, республикада вирусни юқтирган 44 ҳолат аниқланди, уларнинг олти нафари оғир аҳволда жонлантириш бўлимида ётибди.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган