Коронавирус юқтириб олган шифокорлар сони 19га етди

COVID-19 касаллигини юқтирган шифокорларнинг сони 19 тани ташкил қилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш министри Сабиржан Абдикаримов билдирди.

“Бугун коронавирусни янги юқтирган 12 беморнинг еттиси – шифокорлар бўлиб, ҳаммаси алоқада бўлганлар. Улар тегишли муолажадан ўтиб, касалхоналарга ётишди”, – деди министр.

Қирғизистонга Беларуссиядан тест-системалар келди:

Кеча Қирғизистонга Россия Федерациясидан, Беларуссия давлатидан тест-системалар келди. Бугунги кунда биз 23,5 минг таҳлил натижаларини олиб бора оламиз. Лабораториялар музлатилган биоматериаллар таҳлилларини ўтказиш учун уч смена ишлашга ўтади”, – деб таъкидлади Соғлиқни сақлаш министри С.Абдикаримов.

2020-йилнинг 7-апрелига кўра Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг сони 228 кишига етди.

Вирус юқтирган шифокорларга товон пули тўлаб бериш масаласи кўриб чиқилмоқда

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган