Коронавирус ҳақида ёлғон хабар тарқатган шахслар ушланди

Коронавирус ҳақида ёлғон маълумот тарқатган шахслар ушланди. Бу ҳақда Миллий ҳавфсизлик давлат қўмитасидан хабар қилишганини  kabar.kg ёзди.

Хабарга кўра,  2020-йилнинг 25-26-мартида ҚР МҲДҚ олиб борган тезкор тадбирлари натижасида 1992-йили туғилган Қора болта шаҳар яшовчиси Русланбеков Эрлан Русланбекович ва 1993-йили туғилган Чуй областининг Жайил районини турғуни Сиргабаев Адилет Сиргабаевич ушланди.

Бу шахслар ижтимоий тармоқлар орқали маҳаллий район юқумли касалликлар бўлимида коронавирус юқтирган 15 нафар одам ётибди деган ёлғон хабар тарқатишган.

Э.Русланбеков ҳамда А.Сиргабаев билан тушунтириш чоралари ўтказилганидан сўнг, улар қилган ишларидан афсусланиб, ёлғон маълумот бергани учун кечирим сўрашди.

Мазкур воқеа бўйича материаллар ҚР Жиноят ва жазо кодекси 39- ва 280-моддасининг (Санитар эпидемиологик қоидаларни бузишга ҳаракат қилиш) белгилари бўйича Жиноятлар ва нотўғри ҳатти-ҳаракатларнинг ягона реестрига қайд этилди.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган