Кордайдаги воқеалар сабабли Қирғизистонга ўтган 4500 қозоғистонликлар уйларига қайтишмоқда

ҚР Давлат чегара хизматининг хабар қилишича, 9-февралдан бошлаб Қозоғистон фуқароларининг Қирғизистондан чиқиб кетиши бошланди. Шу куни Қозоғистон расмийлари ҚР шифохоналарида даволанган жабрдийларнинг бир қисмини ватандаги шифохоналарга ўтказди.

Шу билан бирга Жамбил вилоят ҳокимлиги 8-февраль куни кечқурун Кордай туманида «маҳаллий қамровда техноген характерда фавқулотда ҳолат жорий қилиш» борасида қарор қабул қилди. 9-февраль куни эрталаб маълум бўлишича, мазкур минтақада юз берган тартибсизликлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони ўн кишига етди – саккиз киши тартибсизликлар вақтида, икки нафари реанимацияда вафот этди.

Қозоғистон расмийлари тартибсизликлар вақтида Кордай туманида бузилган уйларни тиклашга ёрдам беришга ваъда берди. Бу ҳақда 9-февраль куни Қозоғистон бош вазирининг ўринбосари Бердибек Сапарбаев 8-февраль куни тартибсизликлар юз берган қишлоқ аҳолиси билан учрашуви чоғида баёнот берди.

«Сиздан иғволарга учмасликларингизни илтимос қиламиз. Вайрон бўлган ҳамма уйларни тиклаймиз, оилаларга ёрдам берамиз. Мутахассислар зарарни ўрганиб чиқишади. Яна бир бор Қирғизистонга кетган ва қариндошларинкида бўлганларнинг барчасига мурожаат қиламиз – уйингизга қайтинглар».

ҚР Давлат чегара хизматининг хабар қилишича, «2020- йилнинг 9-феврал соат 10:00даги ҳолатига кўра ҚРдан 1000дан ортиқ Қозоғистон фуқароси чиқиб кетди». ДЧХнинг таъкидлашича, давлат чегарасининг қирғиз-қозоқ участкасидаги вазият барқарор, назорат ўтиш пунктлари одатдагидек ишламоқда.

Қозоғистон расмий идоралари Қирғизистонга қанча Қозоғистон фуқароси ўтгани ҳақида маълумот бермади. ҚР ҳукуматига яқин манбарларнинг айтишича, 2020-йил 8-феврал кечги маълумотларга кўра, Қозоғистондан Қирғизистонга 4500 га яқин киши ўтган.

Шу билан бирга айни дамда Қозоғистон хукумати «ҳодиса оқибатларини бартараф этиш мақсадида» бош вазир ўринбосари Бердибек Сапарбаев раҳбарлигида хукумат комиссиясини тузди. Мазкур комиссия марҳумларни дафн қилиш, кўрилган зарарни аниқлаш ва жабрдийдаларнинг мулкини қайта тиклаш ишлари билан шуғулланади. Ҳодиса жойига етиб келган бош вазир ўринбсари тинчлик ва бирдамликка чақирди: «Мамлакатимиз учун, халқимиз учун биз буни тўхтатишимиз керак». Айни дамда Кордай туманида фавқулотда ҳолат режими амал қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 7 февралдан 8 февралга ўтар кечаси Жамбил вилоятининг Кордай туманидаги камида бешта қишлоқда, маҳаллий аҳолининг сўзларига қараганда, оммавий тартибсизликлар юз берди. Бу ерда гап, жумладан Қирғизистон билан чегарадаги асосан этник дунганлар истиқомат қиладиган Масанчи, Сортобе ва Аухатти аҳоли пунктлари ҳақида бормоқда. Улар нима учун айрим кишиларнинг айби билан бир нечта қишлоқ аҳолиси ва бир этник халқ вакиллари зарар кўришларини тушунмасликларини тан олишмоқда.

Қозоғистон ИИВнинг маълум қилишича, айни дамда 30дан ортиқ хусусий уй, 15 та савдо объекти, 23 та автомашинага зиён етган. Жиноят Кодексининг «Оммавий тартибсизликларни уюштириш ва иштирок этиш» ва «Қотиллик» моддалари бўйича судга қадар тергов ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган