Комендантлик соати: ИИМнинг 7-апрелдаги маълумоти

7-апрелга кўра Бишкек шаҳри, Ўш областининг Новқат, Қорасув районлари, Ўш шаҳри, Жалолобод областининг Сузоқ райони ва Жалолобод шаҳри ҳудудларида комендантлик соати қоидаларини бузган 94 нафар фуқаро ушланиб, 22 та автомашина тўхтатилди. Бу ҳақда ИИМнинг матбуот хизмати билдирди.

Уларнинг ичидан:

Бишкек шаҳри бўйича – 80.

Ўш шаҳри бўйича – 5.

Жалолобод шаҳрида – 3.

Сузоқ районида – 1.

Қорасув районида – 5 нафар фуқаро район бўлимларига етказилди. Новқат районида эса комендантлик соати талабларини бузганлар бўлмади.

Уларнинг барчасига комендантлик соати талабларини билан қоидаларини бузганлиги бўйича тушунтириш ишлари олиб борилиб, бошқа такрорланмаслиги ҳақида огоҳлантирилди ва комендантлик соати тугаши билан қўйиб юборилди.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган