Колумбияда табиий офатдан ҳалок бўлганларнинг сони ортди

Колумбияда рўйхатга олинган сув тошқини оқибатида ҳалок бўлганларнинг сони 273га етди. Таъкидлаб ўтсак, ўтган дам олиш куни кучли ёмғирдан сўнг Мокоа шаҳрида бир нечта дарёлар ўз сатҳидан чиқиб аҳоли пунктини  қоплаган эди. Шунингдек сув тошқини ер кўчкисини юзага келтириб, аҳоли худудларига зиён етказган.  Ҳозирда ҳалок бўлганларнинг 43 нафари ёш болалар эканлиги аниқланди. Ҳалокат тунда бўлганлиги учун аҳоли ухлаб ётган эди. Бугунги кунда табиий офатдан жабрланган ҳудудидан 500дан ортиқ яшовчилар хавфсиз жойларга кўчирилди. Вақтинчалик бош паналарда сақланаётган 10 нафар ёш боланинг ота оналарини топилмаяпти.

Сув оқизиб, кўчки вайрон қилган ерларда қутқарувчилар қидирув ишларини олиб бормоқда. Ҳалок бўлганларнинг сони янада ортиши мумкин эканлигини билдирди. Ҳалок бўлганлар эса дафн этилди. Шунингдек воқеадан яқинларини йўқотиб жароҳат олганларга ҳукумат томонидан ёрдам кўрсатилиши ваъда қилинди.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz