Кафеда бировдан қолган таомни еган мижоздан аввал кулишди, сўнг…

Бугун ижтимоий тармоқда бир видео роликка кўзим тушди. Лавҳа кичик бир ошхонага оддий бир мижознинг кириб келиши билан бошланади.  

Ўрта ёшларда бўлган мижоз овқатланаётган ёш йигит ва қизнинг столидаги бўш ўринга шошмай жойлашади. У қўлига таомлар рўйхатини олиб, қандай овқат буюртма қилишини ўйлагунга қадар ёшлар ўз таомларини охиригача танаввул қилмай, туриб кетишади.

Ўрта ёшли мижоз эса бошқа таом буюртма қилиш фикридан воз кечиб, улардан қолган таомни, таҳминимча чучварага ўхшаш таом эди, иштаҳа билан истеъмол қила бошлайди.

Бу орада эса бошқалар унинг бу харакатидан кула бошлашади. Воқеа нима билан тугаганини ўзингиз кўришингиз мумкин.

http://

Uyển Linh Trần исмли ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси томонидан эълон қилинган бу видеони 2 миллиондан ортиқ киши томоша қилган бўлса, 47 мингга яқин фойдаланувчилар ўз саҳифаларида бўлишишган.

Ролик остига изоҳ ёзганларнинг деярлик бари бунинг бир ибрат эканини ёзиб, лавҳа қаҳрамонини қўллашган.

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz