Каденова ортидан кетганлар. Рўйҳат

Куз бошланганидан буён, Қирғизистонда  2 министр,  1 элчи ва министрнинг икки нафар ўринбосари хизматидан олинди. Қизиғи: уларнинг ишдан кетишига  ижтимоий ривожлантириш министрининг собиқ ўринбосари Зууракан Каденованинг Жанубий  Кореяда бўлган самолётдаги воқеасидан кейин «Калавадай чуваланган” келишмовчиликлар сабаб бўлди.

Эслатма! Бу  “корвалол”дан бошланган воқеа яна кўп амалдорларнинг юрак хуружига даво бўлай деди. Агар сиз ҳам давлат ходими бўлсангиз, шу дақиқадан бошлаб эҳтиёт бўлганингиз яхши. Чунки, ижтимоий тармоқларнинг кучи билан кўп нарса ҳал этилиб, хизматингиздан маҳрум бўлиб қолиш эҳтимоли бор.

www.yntymak.kg сайти ғалвалар билан амалидан сурилганларнинг рўйҳатини тузди. Ким, қандай хизматдан олинди? Қуйида танишинг?

Жамиятда тартибсизликка сабаб бўлган Каденова воқеаси

Меҳнат ва ижтимоий ривожлантириш  министрининг ўрин босари  Зууракан Каденова жорий йилнинг  22-сентябрида  Сеул — Олмаота йўналишидаги самолётда ғалва чиқарган. Воқеага гувоҳ бўлган  Жогорку Кенеш депутати Аида Исмаилова Каденова ичиб олганини ва самолётдан тушишдан бош тортаётганини жамоатчиликка эълон қилган. Икки кундан кейин  Кореядан Қирғизистонга қайтиб келган министр ўринбосари бу сўзларни инкор қилган. У ҳеч қандай ичимлик ичмаган. Юраги оғриганидан дори ичганини айтган эди.

Аммо кўп ўтмай,  Зууракан Каденова хизмат этикасини сақламагани туфайли жамоатчиликка тарқаган воқеадан кейин ҳукумат бошлиғининг буйруғи билан хизматидан олинган.

Пенсионерларни хорижга саёҳат қилишга чақирган Мамитова

Каденовадан кейинги навбат худди шу  министрликнинг яна бир ўринбосарига етди. Бу Лунара Мамитова. Унинг амалидан маҳрум бўлишига Аида Касымалиева айтган воқеа сабаб бўлди. Халқ вакили амалдорлар давлат хисобидан хорижга чиққанини, мутахассисларнинг ўрнига ўзлари тадбирларга қатнашганини ва  диппаспортларни шахсий манфаатлари йўлида фойдаланганини билдирган. Бу иш бўйича текширувни Бош  прокуратурага топширган.

Касымалиева бу  билан тўхтаб қолмади.  Лунара Мамитованинг жорий йилнинг  апрель-май ойларида АҚШга малакасини оширгани борганини, унга 440 минг сомга яқин маблағ сарфланганини ҳам эълон қилган. Мазкур маблағ Бутун Жаҳон банкидан давлатга кредит қатори берилгани аниқланди.

Қил устида турганида  Лунара Мамитованинг ўз саҳифасида эълон қилган фикри жамоатчиликнинг ғазабини келтирди. У пенсионерлар ҳам маблағ тўплаб, чет элларга саёҳат қилса бўлади деб пост ёзган. Шундан кейин кўпчилик амалдорнинг истеъфосини талаб қилишган. Воқеалар сабаб бўлдими, ҳар қалай министрлик вакили хизматидан кетиш бўйича аризасини ёзди. Унга  11-октябрь куни Ҳукумат бошлиғи Мухаммедкалий Абилгазиев қўл қўйди.

Ўринбосарлари олиб кетган  министр

Меҳнат ва ижтимоий ривожлантириш министри Таалайгул Исакунованинг ишдан кетишига ҳам ўринбосарларига қўйилган айблар туртки бўлди. Депутат Аида Касималиева министр хорижга  давлат хисобидан оиласи билан ҳукумат бошлиғининг рухсатисиз борганини хужжат орқали исботлаб берди.

Натижада, аризаси асосида ишдан олинди. Тегишли фармонни  президент Сооронбай Жээнбеков имзолади.

Каденова воқеаси элчи билан  ТИМнинг ўртасида баҳсга сабаб бўлди

Киличбек Султан ТИМ тизимида аниқ кадр сиёсати йўқлигини айтиб чиққан. Ўша вақтнинг ўзида элчига нисбатан бир неча қонунбузарликлар аниқлангани айтилган. Шундан кейин  министрлик билан элчининг ўртасида келишмовчилик чиққан. Уни Ҳавфсизлик кенгаши текширувга олган эди. Натижада икки томонда ҳам  тенг хатолар борлиги аниқланди.

Бу эса  Эрлан Абдилдаев билан Киличбек Султанни хизматдан кетишига сабаб бўлди.
Қизиғи, уларнинг тўқнашуви Каденованинг самолётдаги жанжалидан кейин жамоатчилик орасида машҳур бўлган эди.

 

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган