Йигирма маҳаллий кенгаш тарқатилди

Қирғизистондаги айрим маҳаллий кенгашларни тарқатиш қарори қабул қилинди.

Бугун президент Алмазбек Атамбаевнинг фармони билан Жалолобод шаҳар кенгаши ва 19 шаҳар, қишлоқ кенгашлари тарқатилди. Бу кенгашларда сайлов жорий йилнинг 28-майида бўлади.
Жалолобод шаҳар кенгаши бир неча ой давом этган ички тортишувлардан кейин 30-мартда ўз-ўзини тарқатиш қарорини қабул қилган.
Бундан ташқари яна 5 шаҳар ва 14 қишлоқ кенгаши қишлоқ хукумати раҳбарлари билан шаҳар мэрларини сайлай олмагани сабабли уларни тарқатиш таклифини президентга МСКи жўнатган.
Махаллий кенгашларга охирги сайлов ўтган йили кузда бўлган.

1 dona sharh

  • 24.05.2018   /   Javob berish Ушлик

    Сал тушинарсиз булиб колибди. Карта схемалари билан тугрилаб куйилса яхши буларди

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган