Йигирма кишининг ўрнини босувчи деҳқончилик ускунасини қурган деҳқон

Баткенлик Олжобай Аманов ерни ҳайдаб, экин остини юмшатиб берувчи ускуна ясади. Кунига 3 литр бензин сарфловчи бу жиҳоз 20 кишининг ишини бажаради.

Уста бу ускунани ҳаётий эҳтиёждан келиб чиқиб ясаган.

“Болаларим ёш бўлгани учун, ишлашга одам йўқ, бировни ёллашга моддий имкон бўлмагани ортидан шу техникани ихтиро қилдим”,- дейди уста Олжобай Аманбаев.

Устанинг ускунаси ўз еринигина эмас, балки қўшниларнинг ерларини ҳам ҳайдашда ишлатилиб, оилага қўшимча даромад ҳам олиб кира бошлаган. У кунига 3 литр бензин сарфлаб 20 сотих ерни ҳайдай олади.

“Бир ишни қилишдан олдин унинг осон ва қулай йўлини топишга харакат қилиш керак. Ҳозирда иссиқхона билан ишлаганлар кўпаймоқда. Шунинг учун, иссиқхона ичида ишлашга мўлжалланган минитрактор ясамоқчиман. Керакли жиҳожларни тайёрлаб қўйдим”,- дейди Аманбаев.

Уста ясаган яна бир ускуна бор. У ўрик данагини чақиб, мағзини ажратиб беради.

Олжобай Аманбаев ўрта мактабни битиргандан кейин, қишлоқда деҳқончилик билан шуғуллана бошлаган. Болалигидан техникага қизиқиши бўлгани сабабли, аста-секин деҳқоннинг ишини енгиллатувчи техникалар ясай бошлаган.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган