Қизилқияда 700 нафар оилага озиқ-овқат тарқатилди

Боткен областининг Қизилқия шаҳрида «АРТ Пласт» масъулияти чекланган жамияти томонидан 600 нафара оилага ёрдам қатори озиқ-овқат берилди. Ундан 50 нафари тиббиёт ходимлари оиласи. Бу ҳақда “Ынтымак”қа ҚР ҳукуматининг Боткен областидаги мухтор вакили маълум қилди.

Мазкур корхона шаҳардаги тиббиёт муассасаларига ва санитар-карантин постдаги ходимларга ҳам ҳимоя воситаларини топширди.

Бундан ташқари Мол-Булак кредит компаниясининг Қизилқия шаҳридаги бўлими томоридан ҳам 75та оилага озиқ-овқат тарқатилди.

Мазкур ёрдамлар шаҳар мэрияси билан биргаликда камтаъминланган оилаларга, имконияти чекланганларга, мазкур вазият сабабли ишсиз қолганлар ва маоши оз ходимларнинг оилаларига етказилди.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган