Ижтимоий тармоқда тарқалган «ваҳималар»дан бири – «водяной клоп» ўлдирадими

Асосан ватсап ижтимоий тармоғи орқали нафақат Қирғизистонда балки қўшни ўлкаларда ҳам кенг тарқаган “қўрқинчли қурт” тўғрисидаги маълумот мутахассислар томонидан инкор қилинди.

Ижтимоий тармоқ орқали тарқатилган “огоҳлантириш”да ўлкада шундай қурт тарқагани ва у чаққан одам икки соат ичида ўлиши ҳақида айтилган. Шунингдек хабарга гўёки қурт тусига кириб қолган тана аъзоларининг суратлари ҳам илова қилинган.

Ватсапда тарқаган сурат

“Сув жўлаги”нинг (водяной клоп) чақиши одамни ўлдирадими? Бу саволга Зоолог Константин Степанович Қозоғистон нашрларидан бирига жавоб бериб, мазкур хашоратнинг чақиши инсон ўлимига ёки оғир хасталикларга олиб келмаслигини, фақат ари чақиши каби аллергия реакцияларини келтириб чиқариш эҳтимоли борлигини айтган.

Маълумотга кўра бу ҳашорат сувдаги майда балиқлар билан озиқланади, одамлар сувга тушган вақтда уларнинг оёқларидан чақиши мумкин.

Бундан ташқари ижтимоий тармоқ орқали суратлари тарқатилиб, ваҳима кўтарилган бу хашорат Марказий Осиёда учрамайди. У Шимолий Америкада, шарқий Осиёда, шимолий-шарқий Хитой каби ўлкаларда яшайди.

 

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган