Ижтимоий сўров: Ёшлар экстремистик материалларни ижтимоий тармоқлардан кўради

Қирғизистоннинг Ўш, Жалолобод, Боткен ва Чуй вилоятларидаги 10та туманда ташаббускор ёшлар гуруҳлари томонидан ёшлар ўртасида радикал ғояларнинг тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар ўтказилмоқда.

Қирғизистондаги фаол ёшлар ташаббуси билан ташкил қилинган махсус лойиҳада ёшлар ўртасида Ислом динининг ҳақиқий ғояларини тарғиб этувчи ҳадис ва Қуръон оятларини тарқатиш, ёшларни жиҳодчилик, экстремистлик каби йўлларга тушиб қолишининг олдини олишга ҳамда уларни фикрлашга чақирувчи видеоларни ижтимоий тармоқларга жойлаш, интеллектуал ўйинларни ўтказиш, маҳаллий аҳоли ташаббуси билан стадионларни барпо этиш, таниқли дин уламолари ва диншунослар билан учрашулвар ўтказиш режалаштирилган.

Мазкур лойиҳа юзасидан Ислом динига оид маълумотлар, жумладан, ҳадис ва Қуръон оятларининг танлаб олинишида Қирғизистон муфтияти ҳамкорлик қилган.

Лойиҳаларни жой –жойларда маҳаллий ёшлар ўз тенгдошларини жалб этган ҳолда амалга оширмоқда.

Лойиҳани амалга ошириш арафасида Қирғизистоннинг 10та районида ёшлар ўртасида ижтимоий сўров ўтказилди. Сўров натижасида сўралганларнинг 80 фоиздан ортиғи Суриядаги жиҳодчиликка оид видеолавҳаларни ва экстремистик руҳдаги материалларни айнан ижтимоий тармоқлар орқали кўрганларини билдирганлар.

Экспертларнинг хулосасига кўра, сўралганларнинг 61 фоизи ижтимоий тармоқлар орқали олинаётган ахборотга ишонишларини, 31 фоизи экстремистик руҳдаги материалларни “шунчаки қизиқиш» учун кўрганини, 8 фоизи эса бу борада бирон нарса дейишга қийналишларини айтганлар.

Сўров натижасида қирғизистонлик ёшлар ўртасида ахборот олиш учун энг оммавий тармоқ YouTube экани аниқланган. Ижтимоий тармоқлар орасида қирғизистонлик ёшлар энг кўп фойдаланидан иккинчи тармоқ Facebook, 3-4 ўринларда Одноклассники ва ВКонтакте экани билдирилган.

Шундан келиб чиққан ҳолда, жой-жойлардаги ишлардан ташқари ижтимоий тармоқларда ҳам махсус саҳифалар ташкил этилиб, улар орқали экстремизм ва радикализмга қарши ғоялар тарғиб қилинмоқда.

http://

“Бу саҳифаларимизни «Мой джихад» деган ном билан қидирсангиз бўлади. Бизнинг жиҳодимиз барчани эзгуликкаа ва муҳаббат билан яшашга чақириш,  Илм ва Маърифат тарқатиш орқали терорчиликка ва экстремистликка қарши қилинаётган жиҳоддир”, – дейди лойиҳанинг медиа эксперти Элмурод Жусупалиев.

Бу лойиҳа билан қизиққан, ҳамда ўзининг ҳиссасини қўшмоқчи бўлган ёшлар ижтимоий тармоқларимиздаги саҳифаларимизга қўшлисалар бўлади, – дейди у.

 

 

Жооп калтыруу

Пикир калтыруу

avatar
wpDiscuz