Истамбулда ҳарбий вертолёт қулаб, тўрт ҳарбий ҳалок бўлди

Истамбулда ҳарбий вертолёт қулаб, тўрт нафар аскар  ҳалок бўлди. Бу ҳақда хориж оммавий ахборот воситалари ёзди.

“Соат 18:51да ҳарбий вертолёт Чекмекёй кварталида ҳалокатга учради.  Ҳодиса сабаблари ҳозирча номаълум. Жароҳат олган тўрт аскар касалхонага ётқизилган. Аммо тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамасдан вафот этишди. Бошқа жабрланганлар йўқ”, -деди Ерликайя.

Олинган маълумотлар бўйича, вертолёт техник сабаблар туфайли қулаган.

Бу каби воқеа Истамбулда биринчи маротаба содир бўлаётгани йўқ. Ўтган йилнинг 26-ноябрида вертолёт Санджактепа туманидаги Фиртина кўчасига қулаган. Унда ҳам тўрт нафар ҳарбий ҳалок бўлиб, биттаси ярадор бўлган.

Фото: Спутник

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган