Иссиқкўлга 8 йилдан сўнг биринчи марта поездда Ўзбекистондан туристлар келди

Саккиз йиллик танаффусдан сўнг, Балиқчига биринчи марта Ўзбекистондан туристлар минган темирйўл состави келди. Бу ҳақда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Унинг маълумотларига қараганда, 21 июнь куни дастлабки 150 нафар дам олувчилар шу йил мартда қайта тикланган темирйўл рейси билан келди.

Ўзбекистоннинг барча минтақаларридаги йирик саноат корхоналари ва ташкилотлари жамоаларининг Иссиқкўл кўлидаги соғломлаштириш-курорт муассасаларига дам олиш учун сафари 22-23 майда Тошкентда бўлиб ўтган KTETashkent-2018 туристик кўргазмаси вақтида эришилган келишувлар доирасида ташкил этилганлиги таъкидланмоқда.

Шарҳ қолдириш

Сизнинг E-mail манзилингиз эълон қилинмайди! Керакли бўлимлар юлдузча билан белгиланган